Тошкент тиббиёт академияси педиатрия, стоматология, халқ табобати, тиббий педагогика ва сурдотаржимонлик факултетининг 2-сон факултет ва госпитал терапия, нефрология ва гемодиализ кафедрасида Кардиология ва Терапия мутахассисликлари бўйича магистратура базаларига эга.

Терапия мутахассислиги бўйича магистратура талабаларининг базаси Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонаси ва ТТА 3-клиникаси ҳудудининг Нефрология бўлимида жойлашган. 1, 2 ҳамда 3-курс магистратура талабалари ўқув ва амалий ишларини ушбу базаларда амалга оширади.

Кардиология мутахассислиги бўйича магистратура талабаларининг базаси Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонаси ва Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази ҳудудида жойлашган. Ушбу мутахассислик бўйича магистратура талабалари ўқув ва амалий фаолиятларини ушбу клиник базаларда олиб боришади.

Мирмақсудов Мирахмаджон