ТТА тиббий педагогика факультетининг 505 ( Р05-14) гуруҳида сентябрь ойи учун ўтказилган маънавият куни
ҚАТНАШДИЛАР: 505 гуруҳи талабалари ва мураббий: Қодирова Ш.А.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 20 ноябрдаги 07/1-779 сонли топшириғига асосан ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 10 декабрдаги “Олий таълим муассасаларида “Маънавият куни” тадбирларининг самарадорлиги ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 486-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ТТАнинг 2012 йил 31 декабрдаги Маънавият куни” тадбирларининг самарадорлиги ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 402-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 505 гуруҳ талабалари 2018 йилнинг 29 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюришди.
Ташриф мобайнида талабалар кутубхона тарихи ва унинг бугунги кундаги фаолияти, кутубхонадаги китоблар музейи билан яқиндан танишишди.
1870 йилда асос солинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон «Илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат кутубхонаси ва Республика илмий-техника кутубхонаси негизида ташкил қилинган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси узоқ тарихга эга. 1870 йил майида бўлажак Тошкент оммавий кутубхонасининг ядросини ташкил қилган 2200 дан кўпроқ жилд (200 номдаги) нашр йиғилган эди, бу оммавий кутубхонани очишга имкон берди. Ўлканинг катта билимдони ва кучли библиофил, кутубхонанинг биринчи директори Н.В.Дмитровский (1841– 1910) ўзининг серғайрат фаолияти билан Тошкент оммавий кутубхонаси тарихида унинг равнақи учун муҳим роль ўйнади.
Кутубхона Марказий Осиё минтақасидаги йирик ва қадимги китоб сақлаш масканларидан бири бўлиб, 28 номдаги турли ноанъанавий хизматларни кўрсатади. 1948 йилда кутубхонага Алишер Навоий номи берилган.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ахборот ва маданий-маърифий муассаса бўлиб, кутубхоначилик, библиографик, илмий тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини олиб боради. Кутубхона фонди мазмунан универсал миллий ва хорижий матбуотнинг ноёб тўпламидир. Кутубхона фаолиятининг бош мақсади, бутун инсоният билимини акс эттирган, аввало, Ўзбекистонга ва унинг миллий манфаат ларига тааллуқли ҳужжатларнинг универсал фондини йиғиш, сақлаш ҳамда жамият фойдаланиши учун тақ дим этишдир…Ноёб ва нодир нашрлар фонди кутубхона китоб коллекциясининг фахридир, у 250 мингдан ортиқ нашрдан иборат. Уларнинг 15 мингдан ортиғи нодир китоблар ҳамда қўлёзмалардир. Кутубхонанинг ўта ноёб тўпламида Ўрта Осиёнинг 1917 йилгача бўлган тарихи, этнографияси, маданияти ва географиясига оид ўзига хос энциклопедия бўлган 594 томлик ноёб «Туркистон тўплами» ҳамда А.П.Кун тузган 4 қисмдан иборат 10 томлик 1200 ноёб фотосуратларни ўз ичига олган Туркистон ўлкаси аҳолисининг турмуш тарзи, урф-одатлари тўғрисидаги «Туркистон альбоми» алоҳида ўрин эгаллайди.
Республика тарихи бўйича XIX асрнинг охири XX асрнинг биринчи чорагидаги ўлкашунослик мавзусидаги адабиётлар, биринчи Туркистон литографик, вақтли нашрлари, қўлёзма китоблар коллекцияси, муқаддас китоб–Қуръоннинг турли нашрлари тадқиқотчилар учун катта қизиқиш уйғотади. Кутубхонада қадимий рус китобларидан XVI аср матбаа санъати ёдгорлиги, Иван Федоров томонидан 1581 йилда Острог шаҳрида босилган «Острожская библия» китоби, 1647 йилда Москвада черков-славян шрифти билан босилган дунёвий мазмундаги «Учение и хитрость ратного строения пехотных людей» биринчи рус китоби, Петр даври китоблари–Леонтий Магнитскийнинг «Арифметика»си (1703 йил), Буюк Петр даври «Хмочновская рукопись» ва бошқалар мавжуд. Ғарбий Европа китобларининг нодир коллекциясида 1489 йилда Нюрнбергда босилган «Девятая Немецкая библия» инкунабули, Б.Эрбелонинг 1697 йилда Парижда нашр қилинган «Восточная библиотека»си мавжуд. Буюк аждодларимиз Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳоутдин Нақшбандий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ибн Сино, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур асарлари кутубхона фондида кўз қорачиғидек сақланмоқда. Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ҳамза, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор ва бошқа ижодкорларнинг ҳаётлигида чоп этилган асарларнинг илк нашрлари, рус адиблари А.С.Пушкин, Л.Н.Толстой, А.П.Чехов, А.Н.Толстойларнинг асарлари бебаҳодир.
Хорижий тиллардаги адабиётлар фонди 75 дан зиёд тиллардаги ижтимоий-сиёсий, гуманитар, табиий-илмий ва техника масалаларига оид нашрлар бўлиб, бугунги кунда 350 мингдан ортиқ нусхани ташкил этади. Ҳозирги кунда кутубхона фонди жаҳоннинг 75 тилларидаги деярли 10 млн. нусхага етган. Кутубхонанинг Санъат бўлими ўзига хос нотали-мусиқавий асарлар тўпламини, ўзбек классик ва жаҳон мусиқаси грампластинка ёзувларини, 150 мингдан ортиқ тасвирий ва амалий санъат нашрларини жамлаган.
Техникага доир адабиётлар (2 млн.дан ортиқ нусхада) ҳам мазмунига кўра ўзига хос бўлиб, меъморий-техник ҳужжатлар, саноат каталоглари (қоғозда) тўплами (33700 нусхадан ортиқ)дир.Кутубхонада “Тафаккур” катта ўқув зали,”Кашфиёт” илмий ўқув зали: -“Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали-,Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали-“Жаҳон” хорижий ўқув зали, “Илмий техникавий адабиётлар” ўқув зали, “Ўзбекситон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали” ва бошқалар китобхонларга беминнат ёрдам кўрсатади.
Шунингдек, ушбу кутубхонага аъзо бўлган гуруҳ талабаларидан ( 6та): Искандарова Ирода, Тўйчиев Жаҳонгирлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ушбу кутубхонага ташриф талабалар ва мураббийда чуқур тааассурот қолдирди.
Мураббий : Қодирова Ш.А.