АЛЯВИ АНИС ЛУТФУЛЛАЕВИЧ
site Google scholar: https://scholar.google.ru/citations?hl=ru&user=B4F5o2gAAAAJ
Аляви Анис Лутфуллаевич Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон терапевтлар ассоциациясининг раиси, ЕвроОсиё терапевтлари ассоциациясининг президенти, Россия Тиббиёт ва техника фанлар академиясининг академиги, «АВИЦЕННА» ордени соҳиби, 2017 йилдаА.Л. Аляви юқори малакали клиницист, иқтидорли олим, истеьдодли педагог ва моҳир ташкилотчи сифатида, терапия ва кардиологиянинг Узбекистондаги ривожи учун муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
1977 йили Краснодар шаҳрида «Миокард инфаркти билан касалланган ёш беморлардаги липид алмашинуви, қон зардобининг антиген хусусиятлари ва нейро- гуморал бошқарувининг баъзи омилларини ўрганиш» мавзусида кардиология мутахассислиги бўйича номзодлик диссер гациясини ёқлади.
Анис Лутфуллаевич етук терапевт ва кардиолог-олим сифатида самарали фаолият кўрсатиб, нашр этилган 567 та илмий ишлари, шу жумладан 12 та монография, 70 дан ортиқ услубий қўлланмалар ва ахборот хатлар, 15 дан ортиқ «Муаллифлик гувоҳномаси» ва кашфиётлар муаллифи ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида 24 та фан докторлари ва 52 та фан номзодлари тайёрланган.
Профессор А. Л. Аляви томонидан Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Маркази, шошилинч терапия бўлимининг илмий раҳбари сифатида олиб борилган илмий изланишлари тиббиётнинг энг долзарб масалаларига бағишланган. У ўткир миокард инфарктининг келиб чиқишида нейрогуморал бошқаруви ва гемостазнинг патогенетик аҳамиятини чуқур ва кўп томонлама ўрганган.
Анис Лутфуллаевич Ўзбекистон терапевтлари ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Илмий-техник кенгаши раиси, «Ички касалликлар», «Тикланиш тиббиёти, физиотерапия ва курортология», «Фармакология», «Клиник фарма- кология» ихтисосликларидан докторлик ва номзодлик диссергациялар ёқлаш бўйича ихтисослашган кенгаш раиси 2014 йилгача, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг терапия, гастроэнтерология, физиотерапия, касб касалликлари, гематология ва эндокринология мутахассисликларидан аттестация ҳайьатининг раиси, «Ўзбекистон тиббиёт журнали» ҳайъатининг аъзоси, ЕвроОсиё терапевтлари ассоциациясининг президенти, Россия тиббиёт ва техника фанлар академиясининг академиги, «АВИЦЕННА» ордени соҳиби.
Анис Лутфуллаевич 2017 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган Соғлиқни Сақлаш Ходими унвони билан тақдирланди.