Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий педагогика факультетининг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси тарихи

ТУЗУВЧИЛАР:

Профессорлар: А.Л.Аляви
А.А.Жаббаров
Доцентлар: З.Ф.Умарова М.Х. Максудова
Катта ўқитувчилар: Ш.А Қодирова
Р.С. Сайдалиев

Ассистент: С.Б. Жуманазаров

Кафедра мудири, т.ф.д., профессор А.А. Жаббаровнинг таҳрири остида

(1920 – йилдан ҳозирги вақтгача)

Ўзбекистон терапевтлар мактабининг асосчилари ва намоёндалари

Факультет ва госпитал терапия кафедраси 1920 йилда Туркистон университетининг медицина факультети таркибида ташкил этилган.

А.Н. Крюков клиниканинг биринчи директори (кафедра мудири) 1927 – 1931 йилларда профессор Александр Николаевич Крюков (1878 – 1952 й) фаолият юритган. А.Н. Крюков томонидан “Морфология крови” номли қизиқарли китоб (1920 й); унга илова қилиб кейинчалик рангли “Атлас крови” (1946 й) китоби чоп этилди. Олим илмий терапевтик мактаб асосчиси.
Ўпка патологиясини ўрганишда катта хизмат қилган.

И.А. Кассирский (1898 – 1907 йй) ўпка медицина илмини ривожланишида алоҳида ўрин тутади. И.А.Кассирский гражданлар урушининг қатнашчиси, С.Буденнийнинг 1-отлиқ армияси сафида хизмат қилган, СССР медицина Фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси. И.А. Кассирский географик патологиялар ичида безгак, лейшманиоз, инфекцион касалликлар (ич терлама, бруцеллез) билан шуғулланди.


И.А. Кассирский ва кафедра жамоаси (1899 йил)
М.Ф. Мирочник 1932 – 1945 йилларда раҳбарлик қилди. У даволаш факультетининг декани (1939 й), Республика Соғлиқни Сақлаш тиббиёт риосати аъзоси, Соғлиқни Сақлаш Министирлигининг бош терапевти, Куйбишев район совети депутати, 1932 – 1936 ва 1939 – 1941 йилларда институтнинг ўқитиш ишлари бўйича проректори ,“Соғлиқни Сақлаш” белгиси билан тақдирланган.

М.И. Слоним (1875 – 1947 йй..). Қозон университетининг медицина факультетини тамомлаган, медицина фанлари доктори (1918 й), профессор (1922 й), Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, “Туркистон” университетида “медицина факультети”га асосчиси, Ленин ва Меҳнат Қизил Байроқ орденлари сохиби.

А.А. Асқаров 1945 йилдан бошлаб факультет терапия кафедрасига раҳбарлик қилди. 1936 йилда номзодлик диссертацияси, 1947 йилда “Хронические язвенные колиты в Узбекистане” мавзусида докторлик илмий ишини ёқлаган. У Республикада хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Илмий Академиясининг муҳбир аъзоси, Республика Соғлиқни Сақлаш Министирлиги олимлар раёсатининг аъзоси, “Овқатланиш органларнинг физиологияси ва патологияси” проблема комиссиясининг раиси, Бутуниттифоқ ва Республикадаги терапевтлар ва гастроэнтерологларнинг илмий жамиятининг аъзоси, Октябрь Революцияси, Меҳнат Қизил Байроқ орденлари сохиби.

З.И. Умидова 1946 – 1969 йилларда госпитал терапия клиникасига профессор раҳбарлик қилган. 1918 – Бутун иттифоқ (СССР) медицина академиясининг (АМН) мухбир – аъзоси (1948 й), хизмат кўрсатган врач, ва хизмат кўрсатган фан арбоби, Меҳнат Қизил Байроқ ордени сохиби. З.И. Умидова ўзининг “кардиология” мактабини ташкил қилди ва бу соҳада функционал, экологик ва социал йўналишда илмий ишлар олиб борилди.

М.С. Турсунходжаева 1970 – 1971 йилларда кафедра мудирликка сайланди. М.С. Турсунходжаева (1921-1976 йй.) тажрибали терапевт, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги IV бошқармасининг консультанти, геронтология бўйича Бутуниттифоқ муаммоли комиссиянинг аъзоси, катта медицина энциклопедиясини III нашрини чоп этишда хамредактор эди.

Р.А. Каценович 1971 – 1977 йилларда госпитал кафедрасига (1920 йилда туғилган) тиббиёт фанлари доктори (1964). Профессор (1966) раҳбарлик қилди. Р.А. Каценович 1945 йилда ТошМИни тамомлаган, Р.А. Каценович Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги IV бошқармасининг бош консультанти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир – аъзоси бўлиб фаолият юритган. 1976 Тошкент кардиология ИТИ директори. Ўзбекистон кардиологлар уюшмаси раиси. Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб терапевт-кардиологлар мактаби асосчиси.

Х.М. Янбаева Кафедра мудири.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Х.И. Янбаева 1956 йилда номзодлик ва 1966 йилда эса докторлик диссертациясиларини ёқлаган. Янбаева Х.И. Республика кардиологлар жамиятини раиси, Бутуниттифоқ кардиологлар илмий жамиятини аъзоси, терапия, ревматология, неврология бўйича ҳам, Катта медицина энциклопедиясининг III нашрига ҳаммуаллифлик қилган, “Эл- юрт ҳурмати” ордени сохиби.

А.Л.Аляви Кафедра мудири (1991-2012йй.)
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик. 1976 йил “Простациклин – тромбоксановая система, тромбоцитарный и эритроцитарный гемостаз при остром инфарке миокарда” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош терапевти, Ўзбекистон Республикаси тиббий олимлар совети раисининг ўринбосари, Россия тиббий техника академияси аъзоси, “Авицена ордени” сохиби (1973), Ўзбекистон республикаси терапевтлар ассоциацияси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими. А.Л. Аляви 2017 йил академик унвони билан тақдирланган. ТТА даги иш фаолиятини 1975 йилдан хозирги вақтгача давом эттирмоқда.

Б.Т. Даминов Кафедра мудири (2001 – 2005 йй.)
Тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2000 йилда «Оптимизация патогенетической терапии с оценкой клинических, морфофункциональных и иммунологических нарушений у больных с хроническом гломерулонефритом» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. Б.Т. Даминов Республика нефрология маркази директори, Республика Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг бош нефрологи, Ўзбекистон нефрологлари ассоциацияси раиси, Европа нефрологлар ассоциацияси аъзоси, Тош.ПТИ ректори.

Х.А.Маматқулов (Кафедра мудири 2012-2013йй)
Тиббиёт фанлари доктори, доцент.
2011 йил «Диагностика, прогнозирование, фармакотерапия обратимой дисфункции и ремоделирование ЛЖ после острого инфаркта миокарда» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
ТТА да иш фаолияти 1994-2015 йй.

Жаббаров А.А. Кафедра мудири (2015 йилдан х.в)
Тиббиёт фанлари доктори, профессор.
2001 йил «Влияние ингибитров ангиотензинпревращающего фермента каптоприла и эналаприла на клеточный гемостаз, гемодинамику и зону некроза при остром инфаркте миокарда осложненным острой сердечной недостаточностью» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
2021 йил «Прогностическое значение клинико-патогенетических и генетических аспектов прогрессирования диабетической нефропатии у больных сахарным диабетом 2- типа» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. ТТА да иш фаолияти 1994 йилдан хозирги вақтгача.