Тошкент политехника музейига ташриф

Маънавият ва маърифат ишлари буйича навбатдаги тадбирда тиббий педагогика факультетининг 2 сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари ва магистратура талабалари Тошкент политехника музейига ташриф буюрдилар.

Музей булимлари таништириш аввалида экскурсовод кискача музей тарихини сузлаб берди. Музей 2015 йилда очилган бўлиб, шу кунгача фаолият юритиб келмокда.

Музей икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда транспорт тарихига оид экспонатлар, иккинчи қаватда эса ўзбек ёш олимларининг замонавий технологик ишланмалари ўрин олган.

Музейда мухим ахамиятга эга булган экспонатлардан Биринчи президентимиз И.А.Каримов имзолари туширилган “ДАМАС”, “СПАРК” “ЛАЧЕТТИ” автомобиллари, “ИСУЗУ” автобуси, “СПАРК” автомобили учун ишлаб чиқарилан моторни, Асака, Жомбой, Хазорасп машина заводлари макетлари билан танишдилар. 3Д МАППИНГ ва СЕҲРЛИ ШАРЧАЛАР номли шоулари томоша қилинди.

Ушбу музейга ташриф жуда қизиқарли бўлди ва катта таасуротлар қолдирди.

 

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.