Қатнашдилар: Кафедра ишлаб кетган мехнат фарийси Исаханов Г.И., академик профессор. Аляви А.Л., кафедра мудири доц., т.ф.н.Жабборов А.А., профессор: Насриддинова Н.Н., доцент Умарова З.Ф., Максудова М.Х., катта ўқитувчилар: Сайдалиев Р.С, Қодирова Ш.А., ассистентлар: Султонов Н.Н., Арипова Н.А., Турсунова Л.Д., Мирзаева Г.,Нуруллоев Ж., терапия ва кардиология йўналиши магистратура, 402 С гр талабалари.
Мавзунинг кискача мазмуни: Сўзни Кафедра иудири Жаббаров А.А. тадбирни очиб берди. Ва сўз бошида барча хдимларни ва талабаларни 9- май хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори тўғрисида маълумот берди.
Кафедра катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. тадбир қатнашчиларига мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр- оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишини таъминласин ва жойларда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрамига (кейинги ўринларда Байрам деб аталади) бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишга амалий ёрдам кўрсатсин; 1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бир марталик пул мукофотини тантанали равишда топширилиши тўғричсида маълумот бериб ўтди.
Кафедранинг маънавият ишлари бўйича маъсули Арипова Н.А. сўзга чиқиб хотира деганда биз бу фоний дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш, уларнинг чироғини ёқиб, эзгу ишларини давом эттиришни тушунамиз. Бу халқимизга хос азалий фазилатдир. Хотираси бўлмаган, тарихини унутган, ўз аждодларининг қадрига етмайдиган миллатнинг истиқболи йўқлигини ва бу ҳақиқатни кишилик тарихи исботлаб турганлигини ваб биз хотирлаш деганда жуда катта маънони тушунишимизни таъкидладаи. Аввало хотирасиз келажак йўқ. Ўзингиз ўйланг, инсоннинг хотираси бўлмаса, у ўз келажагини қандай тасаввур қилади? Агар хотира бўлмаса, ота- боболаримиз тўплаган керакли билим ва тажрибаларни билмасдан, ҳар куни, ҳар қадамда янги-янги муаммо ва ғов- тўсиқларга дучор бўлар эдик. Қадрлаш дегани – бу асрлар давомида она диёримизни, халқимизнинг озодлик ва истиқлолини, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи ватандошларимизни ёдга олмоқ, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатмоқдир.
Тадбир якунида талабалар кафедрамизда ишлаб кетган Исаханов Ғ.И. ва каедрамизнинг акадеики Аляви А.Л. га ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва фикр алмашишди. Тадбир якунида мехмонларимизга эсдалик совғалари топширилди. Тадбирдан сўнг талабалар билан Тошкент шахрид жойлашган Қатағон қурбонлари музейига ташриф буюрдик ва бу талабаларда ўзгача кўтаринки рух бағишлади.