2-сон  факультет ва  госпитал терапия  кафедраси ассистенти Ниязова М.Б. томонидан  “Кардиомиопатиялар”  мавзусидаги     “Очиқ амалий машғулот”  тиббий педагогика факультетининг 503 С -гуруҳида   2018 йилнинг  21 апрелда    ўтказилди. Дарс ўз вактида хронокарта буйича ўтилди. Иш дастури бўйича  ўтилди. Дарс ўз вактида ташкил этилди. Ўкитиш воситалардан фойдаланилди. Дарс жараёни бошқариб борилди. Талабаларнинг билимини назорат килинди. Машғулотнинг долзарблиги баен килинди. Аввал ўзлаштирилган мавзулар билан янги мавзу боғланилди. Мавзуга тааллуқли адабиётлар билан таништирилди, янги адабиётлар ва уларнинг қулайлиги айтиб ўтилди. Педагогнинг ташқи кўриниши педагогга мос. Ўзини эркин тутди, нутқи равон, тушунарли, дикцияси яхши. Ўкитиш материаллари тўлиқ баён этилди. Бўлимда тематик касаллар талабалар билан бирга кўрилиб касаллик тарихлари мухокама қилинди. Хорижий тиллардаги ўкув материаллардан ва ахборот – коммуникация технологиялардан фойдаланилди. Дарсда янги педагогик технологиядан: ассисмент, кластер, Венн диаграммаси  методларидан фойдаланилди.

Сценарий очиқ дарс Ниязова М.Б.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.