Ушбу  илмий-амалий анжуман СамМИ нинг 35 йил илгари   тамомлаган   50-битирувчиларига бағишланди. Анжуман  2018 йил 15 сентябрда СамМИ нинг мажлислар залида бўлиб ўтди. Анжуманни СамМИ профессори С.Индиаминов очиб, тўпланганларни анжуманнинг очилиши муносати билан СамМИ ректори А.Шамсиев номидан қутлади. Дастлаб  СамМИ декани Б. Қурбаниязовнинг “Самарқанд Давлат Медицина Институти тараққиёт йўлида “  қисқача маърузаси тақдимоти бўлди.  Сўнгра  ушбу   институтни 1983 йилда битирганларга бағишланган  видеопрезентацияси намойиш этилди.

Илмий-амалий анжуман Исроилдан келган тиббиёт фанлари доктори

Л.Коганнинг “Пластическая хирургия-взгляд изнутри” мавзусидаги маърузаси билан бошланди.Маърузачи ўз тақдимотида пластик хирургия мақсади, тиббиётнинг йўналишларида  бу соҳада дунёда ва хусусан Исроилда  амалга оширилаётган ютуқлар, даволаш йўлларига батафсил тўхталди.Росия Федерациясидан келган Д.Ибрагимованинг “Страховая медицина в России”, шунингдек, Исроиллик олима С.Дорфман томонидан “Права пациентов и медицинские услуги в Израиле” Австралиядан келган  Д.Кушаеванинг “ Медицина в Австралии” маърузалари тақдимотида Россия, Исроил, Австралияда тиббийт суғуртаси, беморлар  ҳуқуқлари ва тиббий хизмат кўрсатиш усуллари  ҳақида  қизиқарли маълумотлар келтирилди. Йиғилганларда Исроиллик олим М.Казацкернинг “Жизнь в ритме сердца” маърузаси айниқса   зўр қизиқиш уйғотди. Маърузачи ўз тақдимотида  кардиологиянинг ЮИК, юрак клапанлари нуқсонларини,   аритмия ва юрак етишмовчилигини  замонавий ташхислаш ва даволашда Исроилда амалга оширилаётган     ютуқлар ҳақида  батафсил маълумотлар келтириб, ўзи раҳбарлик қилаётган  Хаэлф шаҳрида жойлашган  медицина клиникасининг  аритмия лабораториясида  беморларни даволашда олиб бораётган  изланишлари билан ўртоқлашди .

Шунингдек, анжуманда Ўзбекистонлик  З.Насимованинг “ Возможности гистероскопии при вторичном бесплодии у женщин с кесеровым  сечением” мавзуси ҳам   тингланди. Барча мавзулар юзасидан  берилган савол-жавобларга  фикр-мулоҳазалар билдирилди ва   ўзаро тажрибалар алмашилди.

Ушбу илмий-амалий анжуман  ўзининг долзарблиги  ва қизиқарли эканлиги билан  анжуман иштирокчиларида яхши таасссурот қолдирди ва энг муҳими   тиббиётнинг долзарб  мавзулари  юзасидан  қимматли маълумотларга  эга бўлинди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.