Шу йилнинг 1-2 май кунлари Тошкент шаҳрида “Терапевтик касалликларни диагностикаси ва даволашда инновацион ёндашув” мавзусида республика юбилей илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжумандан ўрин олган Ёш олимлар танловида кафелрамиз “Кардиология” йўналиши талабаси Мираҳмаджон Мирмақсудов “Эрта ва кечиктирилган тери орқали аралашувни қўллаш эффективлигини ST элевациясиз ўткир коронар синдромли беморларда хавф стратификациясига кўра баҳолаш” мавзусида маърузаси билан иштирок этди. Қизиқарли ва янги маълумотларга бой бўлган ушбу танловда Мираҳмаджон фахрли III ўринни банд этди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.