Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини иш билан таъминлаш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ ичида «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси негизида ҳам бу каби ижтимоий тадбирлар кенг оммалашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Тиббиёт олийгохлари ўқитувчилари  учун «Устоз-шогирд» анъаналарини жорий этиш тўғрисида»ги буйруғи ва муваққат Низом талабларига асосан тиббиёт олийгохларида тайёрланаётган кадрлар сифатини ошириш, улар олган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, мутахассислик бўйича зарур кўникмалар ҳамда иш тажрибасини пухта ўргатишни ўз ичига олади. «Устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш ва бу ишларни тизимли равишда олиб бориш масалаларига академиямизда қолаверса кафедрамизда катта эътибор қаратилмоқда. Ўқувчилар ҳафтада бир марта ўқув машғулоти вақтида ўз устозлари билан учрашиб, амалий кўникмаларини бойитадилар. Шунингдек, дарс режасига «Устоз-шогирд» тизими бўйича беморларни биргаликда кўриш тизими жорий этилган. Кафедрамизда  бириктирилган ўқитувчилар ўқувчиларнинг фаолиятини белгиланган тартибда назорат қилибгина қолмай, балки уларнинг танлаган касбларига бўлган қизиқишларини янада ошириш учун ўқув машғулотларини талаб даражасида ўтказишга ўз ёрдамларини аямай ҳаракат қилмоқдалар. Бу борадаги асосий мақсадимиз сифатли тиббий хизмат кўрсата оладиган ёш малакали кадрлар сафини кенгайтириш, уларнинг билим кўникмасини бойитиш, илм сирларини эгаллашларига амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Кафедрамизда бириктирилган жуфтликлар:

  1. Проф.Насриддинова Н.Н- асс. Арипова Н.А
  2. Доц.Умарова З.Ф – асс. Турсунова Л.Д.
  3. Доц. Жаббаров А.А. – асс. Ходжанова Ш.И.
  4. Катта ўқитувчи. Қодирова Ш.А. – асс. Ниязова М.Б.
  5. Катта ўқитувчи Максудова М.Х.- асс. Икрамова Г.А.
  6. Катта ўқитувчи Сайдалиев Р.С.- асс. Султонов Н.Н.

Проф.Насриддинова Н.Н. асс. Арипова ва 401 гр талабалари билан кўрик вақтида:

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.