ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ

2-сон ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ

кафедрасининг 2018 йил  14 сентябрьда  ўтказилган

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришниниг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси”

“Маънавият соати”

Қатнашдилар: кафедра мудири доц., т.ф.н.Жабборов А.А., профессор: Насриддинова Н.Н., доцент Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: Сайдалиев Р.С, Қодирова Ш.А., ассистентлар:  Максудова М.Х.,  Султонов Н.Н., Арипова Н.А., Турсунова Л.Д., Ходжанова Ш.И.,терапия ва кардиология йўналиши магистрлари, 404 А,В,С, гурух талабалари.

 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришниниг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясига эга, мамлакатни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни тобора чуқурлаштириб бораётган, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига айланаётган мустақил давлатмиз. Сўз давомида катта ўқитувчи Сувонов Ў.Х президентимизнинг сўзлари билан давом эттирди,

“Энг олис ҳудудларда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун, аввало, аҳолига тадбиркорлик бўйича етарлича тушунча ва билим беришимиз керак. Тадбиркорларга имконият ва шароит яратиб берсак, улар ўзларини ҳам, аҳолини ҳам иш билан таъминлайди”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Миромонович Мирзиёев

Ўзбекистон республикасининг янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича 2017 йил 7 февралида қабул қилинган Ҳаракатлар Стратегияси:

  1. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш;
  2. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари;
  • Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари;
  1. IV. Ижтимоий сохани ривожлантиришнинг устувор йўналиш масалалари:

 

4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш бўйича.

“Халқни тадбиркор қилиш” шиори остида тижорат банклар томонидан фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, аёлларнинг тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,5 трлн.сўм кредитлар ажратилди.

Давлатимиз раҳбари ташрифини Зафаробод туманида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди.

Бу янги завод нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё минтақасида ноёб саноат объекти. Қиймати 2,2 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна нефть хом ашёсини қайта ишлаш имконини беради.

Мажмуада 2 мингдан зиёд, соҳага хизмат кўрсатиш тармоқларида яна 14 мингдан ортиқ кишининг бандлиги таъминланади.

Вилоятда 2017-2018 йилларда енгил саноатни ривожлантиришда дастури доирасида қатор истиқбол лилойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Миллий банк томонидан “Элеганс текс”, “Пахтакор голд текс”, “Форишголд текс”, “Зомин текстиль”, “Зарбдор текстиль” каби корхоналарда умумий қиймати 111 миллион долларлик лойиҳалар натижасида  2 минг  890 янги иш ўрни яратилади.

4.2Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш.

Мазкур бўлимда 2017 йилда амалга оширилиши назарда тутилган мақсадлар учун ҳисобот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги 9 766 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайловлари ўтказилмокда. Бугунги кунгача 1 371 та маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайланган. Сайлов жараёнлари давом этмоқда.

4.2Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш.

Мазкур бўлимда 2017 йилда амалга оширилиши назарда тутилган мақсадлар учун ҳисобот даврида 37,0 млрд. сўм (5%) ва 9,2 млн. АҚШ доллари (9%) йўналтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридаги 9 766 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайловлари ўтказилмокда. Бугунги кунгача 1 371 та маҳаллада фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайланган. Сайлов жараёнлари давом этмоқда.

4.3Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори мамлакатимиз аҳолисининг яшаш шароитларини янада яхшилашда янги босқични бошлаб берди.

2017 йилда қурилиши режалаштирилган 15 000 та уйнинг туман ва массивлар кесимида манзилли рўйхати ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Ушбу уйларнинг бир қисми, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг танланган туманларида, жами 546 та уйлар тажриба тариқасида қурилиб, жорий йилнинг бошида фойдаланишга топширилди.

4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низом”ни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ўқитиш тизимини янги босқичга кўтаришга имкон яратади.

Ушбу қарорларга кўра, умумий ўрта таълим тизимига қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларининг турлари белгиланди. Даволаш-профилактика масканларида стационар шароитда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларга бевосита муассасанинг ўзида умумий ўрта таълим бериш ташкил этилади.

4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш.

Дастурнинг ушбу бўлимида ёшлар учун:

ёшларнинг бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш,  таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, оиланинг фарзанд тарбияси борасидаги масъулиятини ошириш, ёшлар ва вояга етмаганларнинг даврида 37,0 млрд. сўм (5%) ва 9,2 млн. АҚШ доллари (9%) йўналтирилди.

манфаатларини таъминлаш учун етук ва масъул мутахассисларнинг сайёр қабулларини ташкил қилиб, зарур ёрдамлар кўрсатиш.

ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ёшларнинг интеллектуал ва маънавий эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш,

Миллий контентни ривожлантириш, давлат тилидаги таълим, илмий-маърифий, ёшлар эҳтиёжларига мос замонавий ахборот ресурсларини, мультимедиа маҳсулотларини яратиш ва тарғиб қилиш, мобиль интернет фойдаланувчиларига мўлжалланган, ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни интеллектуал салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга хизмат қиладиган миллий ўйинларни ташкил этиш,

Республика маънавият ва тарғибот маркази томонидан 8 та масъул ташкилот билан биргаликда мустаҳкам мафкуравий иммунитетга эга бўлган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган қўшма чора-тадбирлар дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, ахлоқий ва медиа-маданиятни оширишга қаратилган жами 375 дан зиёд учрашувлар, давра суҳбатлари, тренинглар, викториналар, тушунтириш тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар доирасида 84 375 нафар иштирокчи қамраб олинди. Шундан 72,7%ини (61 340)ёшлар ташкил этди. Мазкур тадбирларнинг 84 таси республика ва маҳаллий ОАВларида ёритилди. Банд ижроси юзасидан матбуотда20 га яқин мақолалар чоп эттирилди(Давлат дастурининг 291-банди)

  1. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар

Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:

  • Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб ҳаракатларни ташкил этиш;
  • фуқаролик, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
  • давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
  • атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зарар етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш;
  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.

Маъруза сунгида  факулътет ва госпитал терапия кафедраси кафедраси  мудири доцент Жаббаров А.А Ўзбекистон Республикасининг “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб харакат қилишимизни ва Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегияси режаларига амал қилсак ватанимиз янада гуллаб яшнайди, тараққий топади  ва ўсиб келаётган ёш авлодларимизга турли шарт шароитлар яратилишини такидлаб маърузани якунлади.

 

 

 

Кафедра мудири, т.ф.н., доцент:                             Жаббаров А.А.

Манавият бўйча маъсул, асс:                                  Арипова Н.А

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.