ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ

2-сон ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ

кафедрасининг 2018 йил  21 сентябрьда  ўтказилган

“ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ”

“Маънавият соати”

Қатнашдилар: кафедра мудири доц., т.ф.н.Жабборов А.А., профессор: Насриддинова Н.Н., доцент Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: Сайдалиев Р.С, Қодирова Ш.А., ассистентлар:  Максудова М.Х.,  Султонов Н.Н., Арипова Н.А., Турсунова Л.Д., Ходжанова Ш.И.,терапия ва кардиология йўналиши магистрлари, 404 А,В,С, гурух талабалари.

Мавзунинг кискача мазмуни:  Сўзни маънавият ишлари бўйича масул ассистент Арипова Н.А. ушбу қонун билан таништирди дастлаб 1991 йил 14 июнда қабул қилинган . Унга кейинчалик ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиб, 1998 йил  май ойида эса янги таҳрирда қабул қилинган. 23 моддадан иборат. 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъи назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.

4-модда. Фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар. Расмий ҳужжатларда фуқаронинг динга муносабати кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг динга муносабатига қараб уларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай чеклаш ва уларга бевосита ёки билвосита имтиёзлар белгилаш, душманлик ва адоват уйғотиш ёхуд уларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний зиёратгоҳларни оёқ ости қилиш қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради. 5-модда. Диннинг давлатдан ажратилганлиги

Ўзбекистон Республикасида дин давлатдан ажратилган. Ҳеч бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмайди.

Давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ва ўзга мутаассибликка ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

14-модда. Диний урф-одатлар ва маросимлар

Диний ташкилотлар ибодат қилиш ёки диний расм-русумлар ўтказиш учун қулай жойлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш, шунингдек зиёратгоҳларни сақлаб туриш ҳуқуқига эгадир.

Ибодат, диний расм-русумлар ва маросимлар диний ташкилотлар жойлашган манзилдаги ибодатхоналарда ва уларга тегишли ҳудудларда, зиёратгоҳларда, қабристонларда, зарур ҳолларда фуқароларнинг ихтиёрига биноан уларнинг уйларида ўтказилади.

Касалхоналарда, госпиталларда, кексалар ва ногиронлар уйларида, дастлабки қамоқ ва жазони ўташ жойларида ибодатлар ва диний расм-русумлар шу ердаги фуқароларнинг илтимосларига биноан ўтказилади.

Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида Низомнинг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Республикада чиқариладиган ёки чет эллардан келтириладиган диний тусдаги маҳсулотларни (матбуот ва электрон нашрларни, аудио, видео кассеталарни, CD, DVD ва бошқа дискларни) экспертизадан ўтказади ва мазкур фаолиятни мувофиқлаштиради.

23-модда. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар, диний ташкилотларнинг хизматидагилар ва фуқаролар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 240-моддасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 145 ва 2162-моддаларига қаранг.

 

Кафедра мудири, т.ф.н., доцент:                             Жаббаров А.А.

Манавият бўйча маъсул, асс:                                  Арипова Н.А

 

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.