Тошкент Тиббиёт Академияси
Тиббий – педагогика факультети
2-сон Факультет ва госпитал терапия, Травматалогия – ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраларида 05.09.2018 йилда ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган
“Мустақиллик дарси”
Кун тартибида: Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган” маъруза (2 соат)
ҚАТНАШДИЛАР:
Тиббий педагогика факультети декани профессор Хамраев А.А., 2-сон Факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири Жаббаров А.А., профессор Насриддинова Н.Н.,Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: катта ўқит. Сайдалиев Р.С, катта ўқит. Кодирова Ш.А., катта ўқит. Максудова М.Х., У.Х.Сувонов,, ассистентлар: Арипова Н.А, Султонов Н.Н., Турсунова Л.Д., Ниязова М.Б., Травматология, ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси кафедра мудири профессор.С.У.Асилова, доцент: Ж.А.Норчаев, ассистентлар: Б.С.Турдибеков, Ш.Н.Ташматов, Ж.Р.Ашрапов, А.В.Югай ва магистратура талабалари, клиник ординаторлар ва тиббий педагогика факультети 404, 604 гурух талабалари.
Мустақиллик дарси ўтказилган сана: 05.09.2018й. Ўзбекистон Республикасининг 27 йиллигига бағишланган “Мустақиллик дарси”
1-сон Республика Клиник Шифохонаси мажлислар залида соат 8-30 да бошланди. Дарсни Профессор Насриддинова Н.Н., ва доцент Жаббаров А.А. очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси янгради. Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси янгради.
Сўзни профессор Хамраев А.А. сўзга чиқди Ўзбекистон Республикасининг 27 йилигигача бўлган ҳизматлари тўғрисида ва Халқимиз ўзининг қисқа муддат – 27 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда барчани мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан табрикладилар.
Сўзни 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси кафедра мудири доцент. Жаббаров А.А. сўзга чиқди барчани мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан муборакбод этди ва барча кафедра ходимларининг ва талабаларининг ўқув йили давомидаги ишларида улкан зафарлар тилаб бу йилги мустақиллик шиори билан яъни “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” деб номланганлиги билан барчани таништирди. Жонажон ватанимиз – Ўзбекистонимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади. «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ўқтирилди.
Мазкур дастур 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан уйғун ҳолда ташкилаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек бу йилги эришилган ютуқлар хақида яъни, қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилганлиги, биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини бериши, Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпо этилганлиги , 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини бериши, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо-Амантой олтин конлари негизида гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмқда.
Травматология ортопедия, нейрохирургия ва ХДЖ кафедраси катта ўқитувчи Сувонов У.Х. сўзни давом эттирди йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида эътиборимизни энг кўп тортган жиҳат айнан нутқ охирида келган мавзу бўлди. Буни қарангки, ўзларининг БМТ доирасидаги илк чиқишларида, бутун дунё етакчилари қаршисида мавзуларнинг энг «қаймоғига» нутқларининг энг муҳим нуқтасида урғу бердилар. 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди.
Маълумки, ҳозирги кунда юртимизда 51 фоиздан зиёд аҳоли қишлоқ жойларда яшайди. Бироқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17 фоиздан ошмайди
Аграр соҳа маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми эса 10 фоизга ҳам етмайди.
Ҳолбуки, ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. Маъруза талабаларда ўзгача таъсуротлар қолдирди.
Кафедра мудири, т.ф.н.,доцент: Жаббаров А.А.
Маънавият ва маърифат бўйича масъул: Арипова Н.А.