1-сон Республика клиник касалхонасининг мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси ва “АСАН” тиббиёт маркази ўртасида”Соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари” ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжумани иштирокчилари: Корея Республикасидан келган олимлар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ -2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг 1- банд бўйича белгиланган вазифаларда “ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш “ кабилар кўрсатилган.
Бу борада республикамизда олиб борилаётган илмий-амалий изланишлар билан бир қаторда хориж мамлакатларининг замонавий, илғор технологияларни ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун эса чет эллик етук мутахассис профессор-ўқитувчилар томонидан маърузалар, амалий тренинглар, маҳорат дарсларини ташкил этиш амалий аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан ва Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий Кенгашида қабул қилинган Қарорга жавобан жорий йилнинг 1 декабрида
1-сон Республика клиник касалхонасининг мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси ва “АСАН” тиббиёт маркази ўртасида”Соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари” ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжумани иштирокчилари: Корея Республикасидан келган олимлар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Унда 2-сон факультет ва госпитал терапия, травматология- ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедраси профессор-ўқитувчилари, тиббий педагогика факультетининг 401, 404,
405- гуруҳлари талабалари, “терапия, “ кардиология”, “травматология” йўналиши 1-3 курс магистрлари, клиник ординаторлар қатнашишди.
Учрашувни 1-сон РККи бош шифокори , тиббиёт фанлари доктори А.Ибрагимов очиб, республикамизда сўнги йилларда хориж олимлари иштирокида турли мавзуда илмий-амалий анжуманлар,семинарлар доимо ташкил этилаётганлигини мамнуният билан алоҳида таъкидлаб, сўнгра сўзни меҳмонларга берди.
Сўнгра Самсунг госпитали кардиолог профессори: Джеонг-Еуй Парк “Ўткир коронар синдром” мавзусида қизиқарли маъруза билан чиқиш қилди. У ўз маърузасида дастлаб ўзи фаолият кўрсатаётган госпитал ҳақида, у ерда олиб борилаётган илмий изланишлар, даволашда қўлланилаётган охирги ютуқларнинг роли ҳақида гапирди. Сўнгра эса маърузасини давом этдириб, “Ўткир коронар синдром” ташхисини ўз вақтида ташхислаш учун хавфли омилларни ўз вақтида тўғри баҳолаш, тезкор диагностик чора-тадбирларини қўллаш, даволаш усулини шунга монанд танлаш муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, маърузачи ўз чиқишида касалликнинг келиб чиқишида атеросклерознинг ўрнига батафсил тўхталди.
Корея Университети Медицина коллежи профессори Лим Хонг-Чул томонидан “Тизза бўғимини тотал эндопротезлаш” мавзусидаги маъруза ҳам йиғилганларда қизиқиш уйғотди. Маърузачи ўз чиқишида эндопротез усули замонавий тиббиётнинг охирги ютуқларидан бири эканлиги, уни тизза бўғими касалликларида қўллашга кўрсатма, бемор соғайишида ва ижтимоий тикланишида аҳамияти тўғрисида тўлиқ маълумот берди ва бу борада кореялик олимлар олиб бораётган изланишлари билан ўртоқлашди. Ҳар иккала маъруза ҳам тўпланганлар томонидан зўр қизиқиш билан эшитилиб, ижобий таассурот қолдирди.
Маърузалар сўнгида маърузачилар йиғилганлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Учрашув сўнгида 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси мудири, доцент А.Жаббаров ва травматология -ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, т.ф.д., доцент И.Хўжаназаровлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва қизиқарли ва амалий жиҳатдан қимматли маърузалар учун кореялик олимларга йиғилганлар номидан миннатдорчикларини изҳор этишди. Учрашув сўнгида ҳар икки томонлама интернет почталари орқали алмашувлар амалга оширилиб, келгусида илмий-амалий алоқаларни ўрнатишга келишиб олинди.