2-сон факультет ва госпитал терапия кафедрасига сентябрь ойида Тошкент вилоятининг 5та:Зангиота, Чирчиқ, Бекобод, Ангрен,Олмалиқ ҳамда Тошкент шаҳридаги П.Боровский тиббиёт коллежлари бириктирилди.
Бунга асосан кафедра билан юқоридаги тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик бўйича режа ишлаб чиқилди ва барча ишлар шу асосда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт коллежларида таълим сифати ва самарадорлигини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” 137-сонли буйруғи ва Тошкент тиббиёт академияси Ректорати томонидан чиқарилган 72-сонли Фармойишга кўра тиббий педагогика факультети.
Кафедра катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. коллежлар билан ҳамкорлик бўйича маъсул этиб тайинланди.Қуйидаги ўқитувчилар коллежларга маъсул қилиб бириктирилди:
- Зангиота тиббиёт коллежи- ассистент:Ходжанова Ш.И.
- Чирчиқ тиббиёт коллежи- катта ўқитувчи: Қодирова Ш.А.
- Олмалиқ тиббиёт коллежи- ассистент: Турсунова Л.Д.
- Ангрен тиббиёт коллежи- ассистент:Арипова Н.А.
- Бекобод тиббиёт коллежи- ассистент: Султанов Н.Н.
- П.Боровский тиббиёт коллежи-доцент Умарова З.Ф.
Жумладан, сентябрь- октябрь- ноябрь ойлари мобайнида Зангиота, Чирчиқ, Бекобод, Олмалиқ, Ангрен, П.Боровский тиббиёт коллежларига ташриф уюштирилди. Ташрифлар мобайнида ҳар бир коллежнинг директори, ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳамда “Терапия ,“ “2- Клиник фанлар,” “Умумкасбий фанлар” кафедраси ходимлари билан учрашилиб, режа асосида кафедраларнинг меъёрий ҳужжатлари, кaфeдрaнинг йиллик иш рeжaси, терапевтик фанлардан услубий қўлланмалар, услубий кўрсатмалар билан таъминланганлигини таҳлил килишди, фaнлaр бўйичa ёзилгaн ишчи дaстурлaрни кўриб чиқиб вa уларга тaқриз берилганлигини текширишди. Кафедраларнинг АКТ билан таъминланганликлари билан қизиқишди, шунингдек, Бекобод, Чирчиқ тиббиёт коллежарининг АРМ фаолияти билан ҳам танишишди.Ўтган ойлар мобайнида кафедра ходимлари томонидан коллежлар ўқитувчилари томонидан тайёрланган 5 та ишчи ўқув Дастурларига,
5 та ўқув-услубий мажмуага, 4 та маърузалар тўпламларига тақризлар берилди.
Олий таълим муассасалари ва академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ҳамкорлик ишларининг йўналишларида белгилаб берилган: тиббиёт коллеж педагоглари учун янги педагогик технологияларга бағишланган семинар ва тренинглар ташкил қилиш бўйича 23 ноябрь куни П.Боровский тиббиёт коллежи ўқитувчилари учун “Маърузаларда АКТ нинг роли” (доцент З.Умарова), “Ички касалликлар ( терапия) фани амалий машғулотлари босқичларида замонавий педагогик технология усулларини қўллаш”( катта ўқитувчи Ш.Қодирова) мавзусида педагогик семинар ва маҳорат дарслари ташкил қилинди.
Ҳамкорлик режасига асосан 19 октябрь куни Бекобод тиббиёт кoллeжида , 20 ноябрь куни эса Чирчиқ тиббиёт коллежида катта ўқитувчи Ш.Қодирова томонидан “Касбим-фахрим” мавзусида давра суҳбати ва коллеж ўқитувчилари ва 2-3 курс ўқувчилари учун “Гипертония касаллиги” мавзусида қизиқарли маъруза тақдимоти билан чиқиш қилинди.
2018 йилнинг 4 январида кафедра катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. томонидан Зангиота тиббиёт коллежида коллеж ўқитувчилари учун “ЮИК стенокардия –ташхислаш ва замонавий даволаш”, кафедра ассистенти Ходжанова Ш.И. томонидан “ЭКГамманинг шифокор фаолиятидаги роли”, 2018 йилнинг 9 январида кафедра катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. томонидан П.Ф.Боровский тиббиёт коллежида коллеж ўқитувчилари учун “Бўғим синдромини ташхислаш ва даволаш” мавзулари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Шунингдек, Бекобод, Чирчиқ, П.Боровский тиббиёт коллежларига 2-сон факультет ва госпитал терапия кaфeдрaсининг ходимлари томонидан тайёрланган ички касалликлар мавзулари бўйича маъруза ва амалий машғулотлар презентациялари, видеороликлар кафедра ходимларига назарий ва амалий машғулотларда ҳамда АРМ марказига коллеж ўқувчилари фойдаланиши учун тақдим этилди. Коллежларга ташриф мобайнида кафедра ходимлари бир неча бор амалий машғулотларининг боришини назорат қилиш бўйича “Даволаш иши”, “Ҳамширалик парвариши” йўналишлари бўйича амалий машғулотларга ҳам киришди ва ўзаро тажриба алмашишди.
Ҳозирда услубий жиҳатдан бойитишга қаратилган амалий ёрдам кўрсатиш, етишмаётган адабиётларни ҳамкорликда яратиш мақсадида 2017-2018 ўқув йили мобайнида Чирчиқ, Бекобод, П.Боровский тиббиёт коллежлари ўқитувчилари билан биргаликда коллежларнинг “Катталарда ҳамширалик парвариши” ва “Даволаш иши” йўналиши “Терапия” фанларидан нафас олиш, юрак-қон томир, ҳазм қилиш аъзолари касалликлари бўйича ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш бўйича иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, кафедра ходимларининг тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлигига бағишланган кафедра ассистенти Ходжанова Ш.И. томонидан “Тиббиётнома” газетасининг 12-сонида “Ҳамкорликнинг амалий ифодаси” мавзусидаги мақоласи чоп этилди.