Жаҳон педагогик тажрибаси очиқ амалий машғулотларнинг талабаларни фанларга қизиктиришга, уларнинг мустакил ишлашда фаолликларини оширишга имконияти чексиз эканлигини тасдикламокда.
Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда очиқ амалий машғулотлардан фойдаланиш, ҳар бир ўқув предметининг ўзига хос хусусиятларига монанд ёндашиш, педагогнинг ўқитишнинг усуллари ва йўлларининг энг тизимини танлай олган ҳолда дарс жараёнининг тўғри ташкил этиш муҳим роль ўйнайди.
Шу мақсадда Тошкент тиббиёт академияси 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Шоира Абдураҳмановна томонидан
“ Меъда ва 12.бармоқ ичак яра касаллиги” мавзусидаги “Очиқ амалий машғулот” тиббий педагогика факультетининг 401-А гуруҳида 2021 йилнинг 7 октябрида ўтказилди.
Контингент – кафедра мудири, т.ф.д., доцент Жаббаров А..А., профессор: Насриддинова Н.Н., доцент: Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: Қодирова Ш.А., ассистентлар: Мирзаева Г.П., Мадазимова Д., Жуманазаров С.Б., Назарова Н.О., Турсунова Л.Д., Бувамухамедова Н.Т., “Терапия” мутахассилиги 2-ёил клиник ординаторлари: Рахматов А., Кучаров О. ва тиббий педагогика факультетининг 401-А гуруҳи талабалари ( 9 та талаба) .
Амалий машғулот ички касалликлар фанининг ишчи дастурига монанд ва машғулот технологик модел ва харита асосида ўтилди. Амалий машғулот кафедрада қабул килинган «Очиқ амалий машғулот ўтказиш режаси» ва «Амалий машғулотнинг тузилиши» тартибига асосланган холда утказилди.
Машғулот кафедранинг ўқув хонасида 8-30 да бошланди.
Гуруҳда жами 9та талаба, амалий машғулотда талабаларнинг барчаси катнашди
Амалий машғулотнинг назарий кисми талабалар билимининг дастлабки назорати ва машғулотга тайёргарлигини оғзаки усулда таҳлил килиш билан бошланди. Дарснинг кириш қисмида замонавий педагогик технологиянинг “ ақлий ҳужум” усулидан фойдаланилди ва мавзу бўйича видеоролик намойиш этилди. Амалий машғулотнинг асосий қисмида гуруҳ талабалари 3 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда “ Муаммонинг ечими” усули ва графикли органайзерлар: “Венн диаграммаси”, “ Балиқ склети” , “ Тоифалаш жадвалларидан фойдаланилган ҳолда “ Меъда ва 12.бармоқ ичак яра касаллиги” этиологияси, патогенези, таснифи, клиникаси, диагностикаси, қиёсий таккослаш, даволаш прнципларини ёритишда фаол катнашишди.
Мана шу янги педагогик технология усуллари орқали талабалар ўз билимларини ривожлантирдилар, ўзларини қизиктирган саволларга жавоб олдилар, оғзаки нутқини ўстирдилар, фикрлаш кўникмаларни ўзлаштирдилар.Амалий машғулотнинг аналитик қисмида тарқатмаматериаллар: рентгенограммалар, ЭФГС натижалари таҳлил қилинди, тестлар, вазиятли масалалар тўпламидан самаралифойдаланилди. Талабаларнинг билими машғулотбосқичлари бўйича назорат қилинибборилди ва дарс якунида “ассисмент техникаси” усулидан фойдаланган ҳолда баҳоланди.
Дарс ўқитувчи томонидан моҳирона бошқариб борилди.Очиқ машғулотни кафедра мудири, доцент Жаббаров А.А. якунлаб, Қодирова Ш.А. амалий машғулот ўтиш мобайнидаўзининг педагогик маҳоратининг юқорилигини, креативлигини намойиш этганлигини эътироф этди.