605    гуруҳ  талабалари 2018  йилнинг 26  февраль  куни  Тошкент шаҳридаги  “Китоблар олами” китоб дўкони мажмуасига  мураббий Қодирова Ш.А. бошчилигида ташриф буюришди.

Ташриф мобайнида талабалар  мажмуадаги ҳар бир бўлим билан яқиндан танишдилар: бўлимлар бўйича , яъни: мумтоз адабиёт, жаҳон адабиёти, ҳозирги замон адабиёти, исломшунослик, ҳуқуқшунослик,  тиббий ва спорт адабиётлари, детектив асарлар, болалар адабиёти ва шу каби бўлимлардаги китоблар билан танишишди, шоирлар ва ёзувчилар томонидан яратилган  асарларни  зўр қизиқиш билан томоша қилишди, қадимги санъат асарлари  тарихига оид маълумотларга эга бўлишди.

Талабаларда айниқса жаҳон адабиёти ва  болалар адабиёти бўлимлари кучли тааасурот қолдирди. Улар   жаҳон ва ўзбек ёзувчилари томонидан яратилган Чейз Хедли, Артур Конан Дойл, Ҳожиакбар Шайхов, Азамат Қоржовов, Ирода Умароваларнинг асарларини  зўр қизиқиш билан томоша қилишди.

Мажмуага  ташриф қизиқарли бўлди ва талабаларда  унутилмас  таассурот қолдирди.

Шунингдек, талабалар “китобдан яхшироқ дўст йўқдир жаҳонда”, “билимдонлар сўзи бордир китоб”да  ҳикматларига амал қилган ҳолда  ўзлари учун қизиқарли ҳисобланган  бадиий, тиббий китоблардан, тил ўрганиш мақсадида  аудиоёзувли: рус тилини, инглиз тилини ўрганиш  бўйича электрон адабиётларни харид қилишди.

Мураббий: Қодирова  Ш.А.


Ташрифдан фотолавҳалар:

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.