9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган.

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш давомида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли тоифалари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ этиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилишини ташкил қилсин;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан бирйўла пул мукофотини тантанали равишда топширсин;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг истаклари асосида улар ўзлари жанг қилган мамлакатларга бир нафар кузатувчи билан сафарини ташкил этсин ҳамда ушбу сафар билан боғлиқ барча харажатлар қопланишини таъминласин;

  • хотира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир.
  • Ўтганларнинг номларини ёд этиш, хотирасини ҳурмат билан эслаш, уларнинг арвоҳларини шод қилиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.

Уруш арафасида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Яъни, ёш гўдак ва болаларни, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, халқимизнинг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, жанг майдонларида қатнашган. Ва бу даҳшатли урушда қарийб 500 минг юртдошимиз, яъни урушда қатнашганларнинг 30 фоизи ҳалок бўлган, нобуд бўлган. Албатта, ҳаммамиз яхши тушунамиз, шунча қурбон ва йўқотишларни халқимиз Ватанини фашизм балосидан, фашизм қуллигидан сақлаб қолиш учун берган. Ишончим комил, бизнинг ота-боболаримиз суронли уруш майдонларида қандайдир номаълум тепаликни эгаллаш, унга қизил байроқ ўрнатиш учун эмас, хаёлида авваламбор ўз ота-онаси, болалари, севимли ёри учун, уларнинг келажаги ва тинч ҳаёти учун жон фидо қилган.

Яъни, уларнинг “Болаларимиз, юртимиз омон бўлсин, халқимиз ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаган ва ҳеч кимдан кам бўлмасин”, деган ниятлари бугун барчамиз учун айнан бизларга қаратилган даъват сифатида туюлиб турса, буни ҳам табиий ҳол деб қабул қилишимиз керак.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.