Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий педагогика факултетининг 2-сон факултет ва госпитал терапия кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедра мудири, доцентЖаббаров А.А., катта ўқитувчи Қодирова Ш.А., ассистент Турсунова Л.Д., ассистент Ниязова М.Б. томонидан режага асосан 2018 йилнинг апрель ойида Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган тиббиёт муассаларига, жумладан, Чиноз туман тиббиёт бирлашмаси, Чиноз тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, №61-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига ташриф амалга оширилди.
Ташриф чоғида кафедра мудири доцент Жаббаров А.А. “Сурунали буйрак касаллиги”, катта ўқитувчи Қодирова Ш.А. “Бўғим синдроми қиёсий ташҳиси”, асссистент Турсунова Л.Д. “Гипертония касаллигини даволашнинг” мавзуларида маърузалар ўқишди.
Шу билан бир қаторда кафедра ходимлари юқорида келтирилган тиббиёт муассасаларига қарашли ҳудуд аҳолисини кўрикдан ўтказишди ва стационарда даволанаётган оғир муаммоли беморларни консультация қилишди.