Тиббий-педагогика факультетининг 2- сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси “Кардиология” йўналиши магистратура талабалари “Қатағон қурбонлари хотира музейи” масжмуасига ташриф буюришди.

“Қатағон Қурбонлари хотираси” музейи Узбекистон Фан тизимидаги илмиймаърифий муассаса. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида” 2001 йил 1 майдаги фармони асосида Тошкент шаҳрида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи 2002 йил 31 августда барпо этилган.

Музей чор ва совет ҳокимияти даврида ватан озодлиги йилидаги фаолияти ҳамда хаттиҳаракати учун қатағон этилган ватандошлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил килинган. Музейнинг илмийтематик экспозицияси қуйидаги 7 бўлимдан иборат, 19 асрнинг ўрталарида Туркистоннинг Россия империяси томонидан босиб олиниши ва унга карши халк кузголонлари, Туркистон мухториятининг тугатилиши ва 20 йиллардаги катағон“Кулоқлаштириш” компанияси 30 йиллардa, 30 йиллардаги катағон, 40-50 йиллардаги қатағон, 80 йиллардаги катағон. Мустақил  Узбекистонда қатагон қурбонлари хотирасининг эъзозланишиМузейнинг асосий вазифалари қуйидагилар: қатағончилик сиёсатининг пайдо булиш сабаблари ва окибатларини тадкик этиш ва уни мамлакатимиз тарихининг таркибий кисми сифатида ака эттириш; мамлакатимиз фукароларини, айникса, ёш авлодни мустакиллик ва адолат тантанаси учун курашишган фидойи отабоболаримизнинг хотирасига хурмат рухида тарбиялаш, катағон курбонлари  хотирасини абадийлаштириш, уларни ёд этиш билан боглик маънавиймаърифий тадбирларни амалга ошириш ва тарғиб этиш, катағон курбонлари хаёти ва фаолиятини урганиш илмийижодий мерос экспозицияларини мамлакатимиз хамда хориждаги турли хужжатлар ва бошкалар экспонатлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш. Музей “Шахидлар хотираси хайрия жамгармаси билан хамкорликда  “Кишлок фожиаси” “Абдулла Кодирий (С. Мирвалиев), “Чулпон” (Н. Каримов) тадкикотлари, Мунавваркори Абдурашидхонов ва Ботувнинг “Танланган асарлар” ини нашр этган, Узбекистон хужжатли ва бадиий филмлар кино студиоси хамда    “Узбектелефилм” студиоси билан ҳамкорликда “Бархаёт хотира”, “Армоний йилларда кўзгуси”, “Фидоий олим , “Миртемир” сингари хужжатли филмлар яратган. Музей биноси мамлакатимизнинг ноёб меъморий иншоотларидан бири хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси ва ғояси асосида лойихаланган ва бунёд этилган. Бино анъанавий меъморлик услуби (айвон, гумбаз, пешайвон, равоқ)  курилиб, миллий безаклар билан зийнатланган. Музей биноси мурабба тархли (20×20 м.),  баландлиги 20 м. гумбазли (баландлиги 6.2 м, диаметри 5,8 м., феруза ранг гумбази «Шахидлар хотираси» ёдгорлик мажмуидаги айвон гумбази билан уйгун), бино атрофи кенглиги 4 м. булган очик айвон билан уралган, ундаги 28 та устун ва тусиклар хамда турт тарафдаги Кирил зинапоялар бинога узига хос салобат бахш этади. Бинонинг пастки кисмида техникмухандислик, маъмурият ва бошка шинам хоналар жойлашган, улар кургазма зали билан махсус йулак ва зинапоялар оркали узвий боғланади. Бино безагида мармар, хакик, гранит тошлар, рангли кошинлардан фойдаланилган, ёгоч  (A. Абдуллаев, С. Рахматуллаев, Н. Сохибназаров ва бошкалар), ганчкорлик (M. Муродов ва бошкалар), наккошлик (A. Каримов ва бошкалар), кошинкорлик (M. Мамажонов, Р. Мухаммаджонов, M. Шедринг, В. Ган ва бошкалар), гумбазнинг ички безагида мураккаб ироки махорат билан кулланилган. Бинони барпо этишда Тошкент шахар меъморлик бош бошкармаси хамда «Усто» ижодий уюшмаси усталари фаол иштирок этган.

 

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.