ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ
2-сон ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ
кафедрасининг 2018 йил 28 сентябрьда ўтказилган
“Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ”
“Маънавият соати”
Қатнашдилар: кафедра мудири доц., т.ф.н.Жабборов А.А., профессор: Насриддинова Н.Н., доцент Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: Сайдалиев Р.С, Қодирова Ш.А., ассистентлар: Максудова М.Х., Султонов Н.Н., Арипова Н.А., Турсунова Л.Д., Ходжанова Ш.И., Нуруллоев Ж., терапия ва кардиология йўналиши магистрлари, 404 А,В,С, гурух талабалари.
Мавзунинг кискача мазмуни: Сўзни маънавият ишлари бўйича масул ассистент Арипова Н.А. ушбу 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг туризм соҳасини ривожлантиришдаги ўрни мамлакат иқтисодиётида жуда катта аҳамиятга эга. Туризм – иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан. Айни пайтда, мазкур тармоқ дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос арбита вазифасини ўтамоқда. Жаҳон сайёҳлик саноатида туризмдан тушаётган даромад автомобиль ишлаб чиқариш, нефть ва газ саноатидан кейин учинчи ўринда туради. Дунёда туризм соҳасида 195 миллион киши – иш билан банд аҳолининг саккиз фоизи меҳнат қилмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сайёҳлар оқими йилига 4-5 фоиз ўсмоқда.
Ўзбекистон – замонавий сайёҳлик инфратузилмасига эга мамлакат. 2017 йилда Ўзбекистонга қарийб 2 миллион 700 минг турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич сифат жиҳатидан таҳлил натижасида аниқланишича, бу – қариндошларини кўриш, даволаниш, ўқиш ёки тижорат каби мақсадларда келаётганлар кўпчиликни ташкил этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 22 февраль куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинди.
Шу боис рўйхатга олиш тизимини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, бу масалани ички ишлар идоралари, меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, хусусий уйлар ва шу каби жойлаштирувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбурияти сифатида белгилаш, туристларни бундай ташвишдан холи қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Умуман олганда, бирор мамлакат миқёсида туризм интенсивлиги 50 фоиздан ошса, яъни мамлакат умумий аҳолисининг 14 ёшдан катта қисмининг ярмидан кўпи бир йилда ҳеч бўлмаганда бир маротаба саёҳат қилса, бу ўша мамлакатда туризм оммавий тус олганидан далолатдир.
Кафедра мудири, т.ф.н., доцент: Жаббаров А.А.
Манавият бўйча маъсул, асс: Арипова Н.А