Кафедрамизда ҳар ҳафта чоршанба куни эрталабки конференция бўлиб ўтади. Унда ҳозирги ҳолатдаги беморлар ҳолати тўлиқ таништирилиб, мавжуд муаммолар ҳал қилиб борилади.
Тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик
2-сон факультет ва госпитал терапия кафедрасига сентябрь ойида Тошкент вилоятининг 5та:Зангиота, Чирчиқ, Бекобод, Ангрен,Олмалиқ ҳамда Тошкент шаҳридаги П.Боровский тиббиёт коллежлари бириктирилди.
«Устоз-шогирд» тизими бўйича беморларни биргаликда кўриш тизими
Давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли касб-ҳунар коллежи ўқувчиларини иш билан таъминлаш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ ичида «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси негизида ҳам бу каби ижтимоий тадбирлар кенг оммалашмоқда.
Ҳамкорликнинг амалий ифодаси
1-сон Республика клиник касалхонасининг мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси ва “АСАН” тиббиёт маркази ўртасида”Соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари” ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжумани иштирокчилари: Корея Республикасидан келган олимлар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.