Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетига қарашли 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. томонидан Зангиота тиббиёт коллежининг “Касбий фанлар ” кафедраси ходимлари билан 2019 йилнинг
23 январида ўтказилган “МАҲОРАТ ДАРСИ ” БАЁННОМАСИ
Қатнашдилар: ТТА нинг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А., Зангиота тиббиёт коллежининг “Касбий фанлар” кафедраси ўқитувчилари
Кун тартиби:
“Бўғим синдромини ташхислаш ва даволаш хусусиятлари” мавзуси
Ушбу мавзу бўйича Қодирова Ш.А. мавзу ҳақида тушунча, унинг долзарблиги, эпидемиологияси, таснифи, патогенези, клиник вариантлари, ташхислашда лаборатор-инструментал диагностиканинг роли ва даволашда замонавий ёндашувларга батафсил тўхталди. Касалликнинг бошланиши, бўғимларни объектив, клиник-лаборатор-инструментал текширув натижалари, қиёсий ташхислашга батафсил тўхталди. Шунингдек, подагра, ревматизм, реактив артритларни замонавий даволашга алоҳида урғу берди. Маърузачи ўз маърузасида жадваллар, расмлар, рентгенологик суратлар натижаларидан ўз ўрнида фойдаланди.
Маҳорат дарси сўнгида маърузачи йиғилганлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.