Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетининг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А. томонидан Зангиота тиббиёт коллежининг “Даволаш иши, “Ҳамширалик иши,”Стоматология” ” йўналиши ўқувчилари орасида касбга йўналтириш ишларини олиб бориш бўйича 2019 йилнинг 23 январида ўтказилган йиғилиш тўғрисида
БАЁННОМА
Қатнашдилар: ТТА нинг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Ш.А., Зангиота коллежининг “Касбий фанлар кафедраси ўқитувчилари, коллежнинг ва Даволаш иши, ”(303-гуруҳ), “Ҳамширалик иши”(202-гуруҳ), ,”Стоматология” ” йўналиши ( 201-гуруҳ) лар ўқувчилари
Суҳбатни коллежнинг “Касбий таълим” бўйича директор ўринбосари Қаюмова Ш.Ш. кириш сўзи билан очди ва сўнгра ТТАнинг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимларига сўз берди. Сўнгра катта ўқитувчи Қодирова Ш.А. “Шифокорлик касби-жасорат” мавзусида коллеж ўқувчилари орасида суҳбат ўтказди.
У ўз чиқишида шифокорлик касби дунёда энг маъсулиятли касблардан бири эканлиги, бу касбни эгаллаш эса ёшлардан чуқур билим, интилиш, қизиқиш, ўз устида тинимсиз изланишни талаб этиши хақида гапирди. Шунингдек, у томонидан Тошкент тиббиёт академияси, унинг факультетлари, йўналишлари, ўқиш тартиби, ўқув базалари, академиянинг филиаллари, мутахассисликлар бўйича ҳар томонлама батафсил маълумот берилди. Коллеж ўқувчилари суҳбат давомида ўзларини қизиқтирган саволлар, жумладан, қайси фанлардан чуқурроқ тайёрланиш, қандай имтиёзлар борлиги, ҳарбий тиббиёт факультетига қандай кириш мумкинлиги билан мурожаат қилдилар.
Сўнгра Қодирова Ш.А.ўқувчиларнинг барча саволларига жавобларни беришиб, бу касбни эгаллаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги хақида керакли маслаҳатларни берди.
Йиғилиш коллеж ўқувчиларида қизиқарли таассурот қолдирди. Йиғилишни коллежнинг стоматология йўналиши ўқитувчиси Маҳмудходжаева Ф.С. якунлаб, ушбу йиғилиш коллеж ўқувчиларида қизиқарли таассурот қолдирганлигини гапириб, коллеж ўқувчиларининг келгуси касбларини тўғри танлашда ёрдам беришини таъкидлади.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.