Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетининг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедрасида жорий йилнинг 7 март куни таниқли фан арбоби, терапевт, кардиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, академик, ЕвроОсиё терапевтлари ассоциациясининг президенти, Россия тиббиёт ва техника фанлари академиясининг академиги, “Авиценна” ордени соҳиби Аляви Анис Лутфуллаевич билан кафедранинг “ терапия”, “кардиология” йўналиши магистрлари, “терапия” мутахассислиги клиник ординаторлари ва тиббий педагогика факультети 401, 503 гуруҳлар талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ҳурматли олим республикамизда фан-техника соҳасидаги олимлар олиб бораётган изланишлар, жумладан, ўзлари фаолият кўрсатаётган республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази ходимларининг бу борадаги илмий фаолияти ҳақида гапириб берди ва тиббиёт илми сирларини ўрганаётган ёш талабаларга, кафедрада илмий изланишлар олиб бораётган магистр-резидентларга ўзларининг қимматли маслаҳатларини берди. Учрашув йиғилганларда қизиқарли ва унутилмас таассуротлар қолдирди.