2019 йил 29 март Ҳиндистоннинг «Rhythm Heart Institute» клиникасининг асосчилари ва раҳбарлари Аружа А. ва Бхалани Н. лар билан ТТА 2-сонли Факултеть ва госпитал терапия кафедраси иштирокида тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 3775-сонли қарори ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори асосида Тошкент Тиббиёт Академиясининг 2-сонли Факултет вагоспитал терапия кафедрасига «Rhythm Heart Institute» (Ҳиндистон) клиникасининг асосчилари ва раҳбарлари А.Аружа ва Н. Бхалани бир қатор маърузалар ўтказиш учун таклиф қилинди ва магистратура талабаларига артериал гипертония диагностикаси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича маҳорат дарсини ўтказишди.
2019 йил 29 март, жума. 08: 15-09: 55. Кафедра профессор-ўқитувчилари ва магистратура талабалари А. Аҳужа ва Н. Бхалани билан учрашув. Кафедра ходимлари билан танишиб, кардиология соҳасида таълим ва илмий жараёнларни ташкил этиш соҳасида тажриба алмашилди.
10: 00-12: 30. 1-сонли Республика клиник шифохонасининг маърузалар залида А.Ахужа томонидан кафедра ходимлари, магистратура талабалари ва клиник ординаторлар хамда тиббий-педагогика факултетининг 4-курс 401 гр талабалари учун маъруза ўқилди.
Маъруза 2018 йилги энг янги Европа стандардлари асосида артериал гипертензияни ташхислаш ва даволашга бағишланди. Маъруза юқори интерактив даражада ўтказилди ва томошабинлар томонидан катта қизиқиш уйғотди. Маъруза сўнг, кафедра ходимлари, магистрантлар ва талабалар билан мунозаралар шаклида муҳокама қилинмаган гипертонияни энг долзарб масалалари муҳокама қилинди, шифокор ўз тажрибалари ва илғор усулларини, ушбу беморларни «Rhythm Heart Institute» клиникасидаги натижалари билан ўртоқлашди.
14: 00-16: 00. Куннинг иккинчи ярмида, дастурга кўра, касалликларни клиник амалиётлардан даволашнинг ноёб усуллари ҳақида муҳокамалар ва таҳлиллар давом эттирилди. Шифокорлар ўз кузатувлари ва терапевтик тадбирларнинг самарадорлигини клиник мисоллар билан ўртоқлашди, улар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди, маъруза давомида тингловчилар ўз таассуротлари ва таклифларини алмашдилар.
16: 15-17: 15. Давра суҳбатида «Кардиология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишнинг халқаро стандартлари» мавзуси муҳокама қилинди. Бундан ташқари, «Rhythm Heart Institute» (Ҳиндистон) клиникасининг асосчилари ва раҳбарлари А.Аружа ва Н. Бхалани кафедрада магистрлар, клиник ординаторлар ва ўқитувчилар учун стажировка шаклида ҳамкорликни давом эттириш, уларнинг шифохоналарида машғулотлар ўтказишни ва кейинги ташрифлар вақтида 1- РКШ да беморларни клиник текширувлардан ўтказишни таклиф килишди.
Семинардан сўнг Тошкент шахри бўйлаб экскурсия уюштирилди.
2019 йил 30 март, шанба. Доктор А.Аҳужа ва Н. Бҳалани HY421 рейс билан Деҳлига учиб кетишди.
Ташриф натижалари:
1. «Rhythm Heart Institute» клиникаси билан биргаликда методик иш олиб бориш учун розилик берилди. Биргаликдаги ўқув-услубий ишланмалар ва илмий нашрларни ёзиш бўйича келишувга эришилди.
2. Илмий ҳамкорлик ва диссертациялар бўйича ўзаро тадқиқотлар, оппонентлар томонидан тақдим этилган чиқишлар ва бошқа мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтди.
3. Доктор А.Аружа ва кафедра мудири, доцент Жаббаров А.А. кейинги ташриф 2019 йил май ойида бўлиши ва маъруза юрак этишмовчилиги мавзусида бўлишига келишилди.
Факултет ва госпитал терапия №2 кафедраси
мудири,т.ф.н. доцент Жабборов А.А.