Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва шу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин,деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши.Диний фундаминтализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган,ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори,уларнинг ҳар қандай талқинига муросасиз, сўзма – сўз талқинига асосланган эътиқодини ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган муайян диний эътиқод шаклланишининг бошланиш даврида белгиланган барча йўл – йўриқларининг қатъий бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган тушунчадир.

Марказий Осиёдаги давлатларнинг мустақиллигини қўлга киритиши ва мустаҳкамланиши даврида “ислом омили”, “ислом уйғониши” “қайта исломланиш” каби иборалар кўпроқ ишлатилиб, бу ҳол уларнинг беқиёс фаоллашувини ўзида акс эттиради. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

  • Собиқ мафкуравий тасаввурлар ва қадриятлар тизимининг емирилиши ва муайян вақт давомида ҳосил бўлган маънавий бўшлиқни тўлдириш зарурияти.
  • Коммунистик мафкуранинг маънавий қашшоқлиги, ўзига хос мутаносиблиги ва муайян миллатлар манфаатларига қарши қаратилганлиги, шўро ҳокимиятидаги кейинги маконда диний фундаминтализмга қулай шароит туғилиши.
  • Собиқ иттифоқдаги ҳукмрон партиянинг жиловбардорлиги диний жамоаларни ҳалқларни ақл-идрокини эгаллаш учун курашда ўзларининг рақиби, деб ҳисоблаши диннинг пинҳониятга чекиниши ва ҳатто унинг муайян маънодаги мухолиф кучга айланишига олиб келиши.

“Мусулмон биродарлар” ташкилоти мафкураси қуйидаги асосий ғояларга таянади;

Ислом нуқтаи назаридан, барча мусулмонлар ягона миллатни ташкил этади ва эътиқод бўйича биродардирлар. Шу асосда “мусулмон биродарлар” жуғрофий ҳудудни тан олмайдилар.

Ислом нафақат дин, балки ҳаётни ташкил этиш тарзи ҳамдир.Унда барча ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий масалалар каби соф дунёвий муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатиб берилган, деган даъвони илгари сурадилар.

“Ҳизбут таҳрир ал исломий” ташкилоти ўз олдига қуйидаги мақсадларни қўяди.

Тинч, осойишта давлатда фуқоролар урушини бошлаш

Мамлакат иқтисодий фаолиятини ишдан чиқариш

Миллатлар ва динлараро низо чиқариш

Малакатга қурол – аслаҳа ва наркотик моддаларни олиб кириш, фуқоролар тинч хаётига раҳна солиш

Мустақил давлатни қурол ишлаб чиқарувчи хорижий мамлакатларга қарши қилиш

“Акромийлар” сиёсий ҳокимиятга эришишни 5 та босқичда амалга оширишга ҳаракат қилади.

Сирли

Моддий

Маънавий

Узвий

Тўнтариш

Манкуртлик.  Хозирда олимлар томонидан инсонга рухий таъсир утказадиган рухий (психотрон) курол яратилган. Бу куролнинг турлари куп, лекин уларнинг мохияти битта.  У хам булса инсон онгига, тафаккурига бошкалар томонидан таъсир этувчи электр-магнит майдонидир. Заифлашдингизми, сизни бошкарадиганлар «топилиб» колади. Бировлар таъсирига тушиб колишдан Худо асрасин.

Ана шундай дориломон кунларда нотугри даъватлар туфайли тарки дунёчиликка берилиб кетиш ва ёт унсурлар кулида манкуртларга айланиб колишдан Худонинг узи асрасин. Аллох: «Асралганни-асрагайман»,  деган экан.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.