Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий педагогика факултетининг 2-сон факултет ва госпитал терапия кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедра доценти Умарова З.Ф., ассистентлар Султонов Н.Н., Ходжанова Ш.И. томонидан режага асосан 2018 йилнинг май ойида Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган тиббиёт муассаларига, жумладан, Т.Эрназаров номли Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф амалга оширилди.

Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси Т.Эрназаров шифохонаси бош шифокори  Сулейманов К.К., терапия бўлими мудири, Чиноз тумани бош терапевти  Ашуров Т.А. кутиб олишиб тиббий муаассаса билан таништиришди.

Ташриф чоғида кафедра  доценти Умарова З.Ф. “Гипертония касаллиги”, ассистент Султонов Н.Н. “Сурункали буйрак касаллиги”, ассистент Ходжанова Ш.И. “КФТни аниқлашнинг янги усули” мавзуларида мастер класслар ўтишди.

Шу билан бир қаторда кафедра ходимлари юқорида келтирилган тиббиёт муассасаларига қарашли ҳудуд аҳолисини кўрикдан ўтказишди ва стационарда даволанаётган оғир муаммоли беморларни консультация қилишди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.