Одам савдоси – инсонни ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларидан махрум қилиб, бировларнинг қўлида қул бўлишга махкум этиш, инсонлар умрига зомин бўлиш, уларнинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек энг оғир ва жирканч жиноятлардан бири саналади.
Аник келтирилган фактларга караганда, АКШга хар йили 700 мингга якин одам кул сифатида олиб келтирилар экан. Бутун жахон буйича эса 4 миллиондан ортиқ одам трафик жиноятиниг курбони булган. Уларниниг барчасидан келган даромад 9 миллиард АКШ долларини ташкил этади. Ҳар йили милионлаб кишилар бу жиноятнинг қурбонига айланади. Уларнинг 90% кўпроғини аёллар ва болалар ташкил этади. Одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг 65%ни аёллар ташкил этади.
Мамлакатимиз парламенти томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қуйидаги 6 та асосий халқаро ҳужжат ратификатция қилинган:
- “Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида”ги Конвенция;.
- “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция;
3 “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пакт;
- “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пакт;
5 “Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция;
- “Қийнов ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр- қимматни камситувчи турларига қарши тўғрисида”ги Конвенция;
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси
Ўзбекистон Республикаси мазкур Декларацияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қарори 1991 йил 30 сентябрь N 366-XII билан қўшилган Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги N 87-I Қарорига биноан қўшилди Ўзбекистон Республикаси учун 1995 йил 18 августдан кучга кирди
БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенция
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 30 август N 536-II Қарори билан ратификация қилинган Ўзбекистон Республикаси учун 2004 йил 8 январдан кучга кирган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро Пакт
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарори 31.08.1995 й. N 127-I билан ратификация қилинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ва Бош прокуратура томонидан 7 кунлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББга пойтахт ҳудудида аёл киши ўзининг шу йил 5 май куни дунёга келган қиз фарзандини сотиш учун мижоз қидираётгани ҳақидаги хабар келиб тушди. Мазкур маълумот асосида Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят-қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Ушбу тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Х.Ж. қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан («одам савдоси») жиноят иши қўзғатилди. Она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди, чақалоқ меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. 10 минг АҚШ доллари эса холислар иштирокида, далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.