Маънавият ва маърифат ишлари буйича навбатдаги тадбирда тиббий педагогика факультетининг 2 сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари ва магистратура  талабалари Ўзбекистон давлат саньат музейига ташриф буюрдилар.

Санъат музейининг ҳозирги биноси 1974 йилда қурилган. Меъморлар (И. Абдуллов , М. Розенблюм, А. Никифоров) уни “модерн” услубида — ойнабанд куб шаклида лойиҳалаштирдилар.

Вақт ўтиши билан бинони таъмирлаш ва қисман реконструкция қилиш зарурияти туғилди. Бу иш учун ҳукуматимиз томонидан маблағ ажратилди ва 1997 йилда бинони тўла таъмирлаш ишлари бошланиб, бу ишлар муваффақиятли якунланди. Таъмирлаш ишлари билан бир қаторда коллекцияларни сақлаш хоналари ва экспозиция учун зарур бўлган махсус жиҳозлар сотиб олинди ҳамда ноёб тўпламларни сақлаш шароитларини яхшилаш ва уларни асраш учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи – мамлакатдаги энг сергавжум масканлардан бири. Музейда ҳар йили 200 000 дан санъат ихлосмандлари бўлади. Ҳозирги вақтда музей жаҳондаги энг яхши музейлар рўйхатига киритилган. У Ўзбекистон Республикасининг маданияти ва санъатини тарғиб этиш, мамлакатимиз ва жаҳон маданиятларининг дурдоналари билан кенг жамоатчиликни таништиришга катта ҳисса қўшмоқда.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.