Тошкент тиббиёт академияси Ректорининг 2019 йил 9 февралдаги ХХС-020 –сонли буйруғига кўра 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари: кафедра мудири,т.ф.н., доцент: Жаббаров Озимбой Отаханович, катта ўқитувчи: Қодирова Шоира Абдураҳмановна, катта ўқитувчи, т.ф.н.: Максудова Малика Хамдамжановна, ассистент: Султанов Нодир Назировичлар 2019 йил 12 – 14 февраль кунлари Тошкент тиббиёт академияси ва Жанубий Қазахстан медицина академияси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик меморандумига кўра танишув доирасида Қазахстан Республикаси Шымкент шаҳридаги Жанубий Қазахстан медицина академияси (ЖҚМА) га хизмат сафарига юборилди.
Хизмат сафари ўз ичига қуйидаги вазифалар бўйича тажриба алмашишни олганди:
1. Жанубий Қазахстан медицина академияси бўлимлари билан танишув;
2. Жанубий Қазахстан медицина академиясининг ҳамкорлик учун танланган кафедраси фаолияти билан танишиш;
3. “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедрасининг ўқув, ўқув-услубий, илмий фаолияти билан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш;
4. “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедраси билан келгусида ўқув-услубий ва илмий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш;
5. ТТА кафедра ходимлари томонидан Жанубий Қазахстан медицина академияси “Терапевтик фанлар” йўналиши кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маҳорат дарсини ўтказиш.
Шу вазифаларни ҳал қилиш учун кафедра ходимлари хизмат сафари мобайнида қуйидагиларни амалга оширди:
Тошкент тиббиёт академияси кафедра ходимлари Жанубий Қазахстан медицина академияси Ректорати ва бўлимлари жойлашган асосий 1-бинога ташриф буюришди.
Дастлаб “академиянинг стратегик ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик” бўлими бошлиғи, доцент Ахмедова Алма Абдукеримова билан учрашилиб, хизмат сафари мақсади тушунтирилди.
Сўнгра кафедра ходимлари Жанубий Қазахстан медицина академияси ректори, профессор Рысбеков М.М. томонидан қабул қилинди.
Академиянинг “стратегик ривожланиш халқаро ҳамкорлик” бўлими бошлиғи, доцент Ахмедова А. А. эса академиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган фаолияти ҳақидаги гапириб берди.
Академиянинг “ўқув-услубий” марказида ушбу марказ бошлиғи, доцент: Ибрагимова Айгул Гаффаровна кафедра ходимларини ЖҚМА да юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнини режалаштириш, ташкил ва назорат қилиш ва ўқув-услубий ишларнинг ташкил этилиши билан, шунингдек, академияда жорий этилган “кредит-модул” тизими билан таништирди.
Куннинг иккинчи ярмида ТТА кафедра ходимлари ЖҚМАнинг амалий кўникмаларни ўзлаштириш ва назорат қиладиган махсус 2-бинода жойлашган “ Ўқув клиник- симуляцион бўлим”ига ташриф буюришди. Бўлим бошлиғи, т.ф.д., профессор Абдраимова С.Е. Пирогов анатомия столи билан таништирди.
Жанубий Қазахстан медицина академиясининг “резидентура ва магистратура” ( олий ўқув юритдан кейинги таълим) бўлими бошлиғи, доцент: Садиева Жанар Заманхановна ТТА кафедра ходимларини ушбу бўлимнинг фаолияти билан таништирди.
Магистратура: икки йиллик “Медицина”, ”Жамоат саломатлигини сақлаш”, “Фармация” ва “ Ҳамширалик иши” бўйича бор.
Резидентура мутахассисликлари: 2-3 йиллик ихтисослаштирилган: “ педиатрия” , “юқумли касалликлар”,” нур ташхиси”, ”неврология, болалар неврологияси билан” ( 2йиллик), “кардиология, болалар кардиологияси билан”, ”акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси билан”, ”умумий хирургия” ( 3 йиллик) резидентура (клиник ординатура) йўналишлари бор.
Жанубий Қазахстан медицина академиясининг илмий фаолияти билан танишиш мақсадида дастлаб академиянинг кичик мажлислар залида ЖҚМА марказий лаборатория бўлими бошлиғи , доцент Есиркепов Марлен Гафурович билан учрашишди. Учрашувда Есиркепов М.Г ЖҚМАда марказий лаборатория бўлимида академия профессор-ўқитувчилари, магистрлари ва иқтидорли талабалари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар, жумладан, 2 та йўналиш- химик-биологик ва молекуляр генетика йўналишлари лабораториялари фаолияти ҳақида гапириб берди.ЖҚМАнинг “педагог кадрлар ва шифокорлар малакасини ошириш” факультети фаолияти ўрганилди.
Клиник фанлар ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида кафедра ходимлари шу куни ЖҚМАнинг “терапевтик фанлар” кафедрасига ташриф буюришди.
Кафедранинг “ врач-терапевт” йўналиши интернатураси ( 6-7 курслар) ва “терапия” йўналиши резидентлари учун ТТАнинг 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари: Жаббаров О.О., Қодирова Ш. А, Максудова М. Х., Султанов Н.Н.лар томонидан “Бўғим синдроми” мавзусида маҳорат дарси ўтилди ва ЖҚМАнинг “терапевтик фанлар” кафедраси мудири, доцент Асанова Г.К. томонидан он-лайн тарзида амалий машгулотлар ва маърузалар ўқишга келишиб олинди.
Фото лавҳалар
ТТА 2-сон факультет ва госпитал
терапия кафедраси