Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда очиқ амалий машғулотлардан фойдаланиш, ҳар бир ўқув предметининг ўзига хос хусусиятларига монанд ёндашиш, педагогнинг ўқитишнинг усуллари ва йўлларининг энг тизимини танлай олган ҳолда дарс жараёнининг тўғри ташкил этиш муҳим роль ўйнайди.
Шу мақсадда Тошкент тиббиёт академияси 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси катта ўқитувчиси Қодирова Шоира Абдураҳмановна томонидан
“Носпецифик ярали колит ” мавзусидаги “Очиқ амалий машғулот” тиббий педагогика факультетининг 401-Б гуруҳида 2022 йилнинг 13 октябрида ўтказилди.
Контингент – кафедра мудири, т.ф.д., доцент Жаббаров А..А., доцент: Умарова З.Ф., катта ўқитувчилар: Қодирова Ш.А., ассистентлар: Мирзаева Г.П., Жуманазаров С.Б.,Турсунова Л.Д., Бувамухамедова Н.Т., Рахматов А. ва тиббий педагогика факультетининг 401-Б гуруҳи талабалари ( 10 та талаба).
Амалий машғулот ички касалликлар фанининг ишчи дастурига монанд ва машғулот технологик модел ва харита асосида ўтилди. Амалий машғулот кафедрада қабул килинган «Очиқ амалий машғулот ўтказиш режаси» ва «Амалий машғулотнинг тузилиши» тартибига асосланган холда утказилди.
Машғулот кафедранинг ўқув хонасида 8-00 да бошланди.
Гуруҳда жами 11 та талаба, 1 та талаба Турсунова К.бетоблиги туфайли машғулотда қатнашмади.
Амалий машғулотнинг назарий кисми талабалар билимининг дастлабки назорати ва машғулотга тайёргарлигини оғзаки усулда таҳлил килиш билан бошланди. Дарснинг кириш қисмида замонавий педагогик технологиянинг “ тушунчалар”, “ақлий ҳужум” усулларидан фойдаланилди . Амалий машғулотнинг асосий қисмида гуруҳ талабалари 4 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда “ Муаммонинг ечими” усули ва графикли органайзерлар: “Венн диаграммаси”, жадвалларидан фойдаланилган ҳолда “Носпецифик ярали колит ” этиологияси, патогенези, таснифи, клиникаси, диагностикаси, қиёсий таккослаш, даволаш прнципларини ёритишда фаол катнашишди, мавзу бўйича видеоролик намойиш этилди
Мана шу янги педагогик технология усуллари орқали талабалар ўз билимларини ривожлантирдилар, ўзларини қизиктирган саволларга жавоб олдилар, оғзаки нутқини ўстирдилар, фикрлаш кўникмаларни ўзлаштирдилар.Амалий машғулотнинг аналитик қисмида тарқатма материаллар: рентгенограммалар, эндоскопия натижалари таҳлил қилинди, тестлар, вазиятли масалалар тўпламидан самаралифойдаланилди. Талабаларнинг билими машғулот босқичлари бўйича назорат қилиниб борилди ва дарс якунида “ассисмент техникаси” усулидан фойдаланган ҳолда баҳоланди.
Дарс ўқитувчи томонидан моҳирона бошқариб борилди.Очиқ машғулотни кафедра мудири, доцент Жаббаров А.А. якунлаб, Қодирова Ш.А. амалий машғулот ўтиш мобайнида ўзининг педагогик маҳоратининг юқорилигини, креативлигини намойиш этганлигини эътироф этди.

Leave a Comment

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.