Тошкент Тиббиёт Академияси тиббий педагогика факултетининг 2-сон факултет ва госпитал терапия кафедраси профессор-ўқитувчилари кафедра доценти Умарова З.Ф., ассистентлар Султонов Н.Н., Ходжанова Ш.И. томонидан режага асосан 2018 йилнинг май ойида Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган тиббиёт муассаларига, жумладан, Т.Эрназаров номли Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф амалга оширилди. Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси Т.Эрназаров шифохонаси бош шифокори Сулейманов…
“ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ФУНДАМЕНТАЛИЗМ, ХАЛҚАРО ТЕРРОРИЗМ” га қаршимиз!
Фундаментализм – маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва шу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин,деган фикрни илгари сурувчиларнинг йўналиши.Диний фундаминтализм – ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган,ваҳий ва мўъжизаларнинг муқаддас китоблардаги баёнининг ҳарфий талқини тарафдори,уларнинг ҳар қандай талқинига муросасиз, сўзма – сўз талқинига асосланган эътиқодини ақлга таянган мантиқий далиллардан устун қўядиган муайян диний…
«86-Европа атеросклероз жамияти конгресси»да ўқув сафари!
Тошкент тиббиёт академияси 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси «Кардиология» йўналиши 1-босқич магистратура талабаси Мирмақсудов Мирахмаджон » 86-Европа атеросклероз жамияти конгресси»да ўқув сафарида бўлди ва махсус сертификат билан тақдирланди. 18 (2)
9- май хотира ва қадрлаш кунига бағишланган чиқиш паради!
5- май куни Тошкент тиббиёт академисининг 1- клиникасаси қошидаги хотира моньюментида академиямиз рахбарлиги томонидан ташкил этилган 9- май хотира ва қадрлаш кунига бағишланган чиқиш паради бўлиб ўтди. Унда ТТА да фаолият кўрсатган барча уруш қатнашчилари ва мехнат фахрийлари ва академиямизда кўп йиллар давомида фаолият юритган нафақадаги жонкуяр, мехнатсевар профессор ўқитувчилари қатнашдилар ва бу байрам барчада…
“Алишер Навоий” номидаги давлат академик катта театрида «Қарсилдоқ» балети
Маънавият ва маърифат ишлари буйича навбатдаги тадбирда тиббий педагогика факультетининг 2 сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси ходимлари ва магистратура талабалари “Алишер Навоий” номидаги давлат академик катта театрига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида “Қарсилдоқ” (“Щелкунчик”) балети томоша қилинди. Магистратура талабалари ва кафедра ходимлари катта таасурот билан қайтишди.
“9 МАЙ – XОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”
9 май Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан Совет иттифоқи ғалаба қозонган кун. Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган. Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши…
Қариялар доим қадрда!
1 май куни 2- сон факультет ва госпитал терапия кафедраси каттта ўқитувчиси Қодирова Ш.А., Максудова М.Х. ва ассистент Арипова Н.А. кафедрамизда узоқ йиллар давомида фаол мехнат қилган, жонкуяр, кафедра фидойиси т.ф.н., доцент Исаханов Ғофур Исахановични уйларига ташриф буюрдилар.
“Қатағон қурбонлари хотира музейи” масжмуасига ташриф!
Тиббий-педагогика факультетининг 2- сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси “Кардиология” йўналиши магистратура талабалари “Қатағон қурбонлари хотира музейи” масжмуасига ташриф буюришди. “Қатағон Қурбонлари хотираси” музейи – Узбекистон Фан тизимидаги илмий–маърифий муассаса. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида” 2001 йил 1 майдаги фармони асосида Тошкент шаҳрида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи 2002 йил 31…